Россия имоми: ҳаж зиёратини селфи-ҳажга айлантирмаслик зарур

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя Совета муфтиев России Рушан Аббясов, архивное фото
Заместитель председателя Совета муфтиев России Рушан Аббясов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Дин ишлари бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббясов зиёратчиларни ҳаж зиёрати давомида селфи тушишга қаттиқ берилиб кетмасликка чорлади

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Жорий йил август ойи якунида Макка ва Мадина шаҳарларида ҳаж зиёрати бошланади.

Группа паломников в Саудовскую Аравию из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик зиёратчилар 7 августдан ҳажга жўнаб кетишади

Россия Дин ишлари бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббясовга кўра, хаж зиёрати давомида зиёратчилар фото ва видео тасвирга олишлари мумкин, шунда ҳам фақат таълим мақсадида.

Имам: главное — не делать из паломничества селфи-хадж

"Асосийси, одам зиёратни ҳаж-селфига айлантириб юбормасин. Киши ўз хатти-ҳаракатларини зиёратнинг асосий ниятларини амалга оширишга қаратиши керак. Зиёратчи суратга тушиб ўз биродарларига жўнатиши мумкин. Лекин бу ишга ҳаддан берилиб кетмаслик лозим", — деб таъкидлади Аббясов Sputnik Тожикистон радио эфири вақтида.

Имомнинг сўзларига кўра, Instagramга селфи ва постларни жойлаштиришни ҳаж зиёратининг асл мақсад ва моҳиятидан юқори қўймаслик зарур.

Эслатиб ўтамиз, 7-23 август кунлари 7 мингдан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчиларни ҳаж сафарига кузатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0