14:39 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Жамият
Ҳавола олиш
138320

Келин-куёвлар сайр қилиши мумкин бўлган майдонлар сони қатъий белгилаб қўйилди

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Қорақарпоғистонда келин-куёвлар сайри қилиши мумкин бўлган майдонлар аниқ белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, тўй кортежи таркибида бўладиган автомобиллар сони ҳам қисқартирилди, деб хабар қилмоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Келин-куёвлар эндиликда фақатгина "Мотамсаро она", "Мирзо Улуғбек", "Ажинияз" ва "Истиқлол" болалар дам олиш марказида, шунингдек шаҳардаги ФҲДЁ ҳудудларида сайр қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Тўй кортежидаги автомобиллар сони, келин-куёв ўтирган машина билан бирга қўшиб санаганда 5тадан ошмаслиги лозим.

Нукус шаҳри ҳокими маҳаллаларда ташқиқот ишларини олиб бориш тўғрисида қарор эълон қилган.

Бундан ташқари, тўй автомобиллари иштирокида ЙТҲлар содир бўлишини олдини олиш ҳамда маст ҳолатда автомобил бошқарилмаслигини қатъий назорат қилиш мақсадида шаҳар бўйлаб махсус рейдлар амалга оширилиши белгиланган.

Асосий мавзулар