15:45 23 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
1212 0 0

Сменали ўқиш 10-11 йиллик таълим жорий қилиниши муносабати билан мактабларда синфлар етишмаслиги туфайли юзага келган

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон умумтаълим мактабларда сменали таълим жорий этилади, бу ҳақда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бундай чора-тадбир 10-11 йиллик таълим жорий қилиниши муносабати билан мактабларда синфлар етишмаслиги туфайли юзага келган.

"Таълим тизимига 10-чи синфларни жорий этиш айрим ўзига хос хусусиятларни келтириб чиқаради. Улар бўйича иш олиб боришимиз керак бўлади. Ўқувчилар учун синфларнинг етишмаслигини олдини олиш мақсадида сменали таълимга ўтамиз. Бундан ташқари, мактабларга қўшимча биноларни барпо этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда", — деган Иноятов.

Иноятовнинг айтишича, ўқувчиларни синфларга тақсимлаш ягона муаммо эмас. Яна бир муҳим масалалардан бири бу ўқувчиларнинг мутахассислик йўналишидир. Бунинг учун янги ўқув йилидан 10-чи синф ўқувчиларига умумий фанлардан ташқари, ҳафтада бир марта мутахассислик бўйича дарслар ўтказилади.

"Бу нима учун қилиняпти? Бу институтга кира олмаган ўқувчилар ҳаётда ўзларига муносиб бўлган жой, ишга кириши учун қилинмоқда", — деб таъкидлади Иноятов.

Таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда республикада 10-чи синфларда ўқитувчилар билан таъминлаш масаласи ҳам ҳал этилган. Мактабларга 22 минг нафар ўқитувчи кераклиги ҳисобланган. Улардан 9,5 минг нафари олийгоҳларнинг "педагогика" йўналиши битурувчиларидан қабул қилинади. Бунинг учун Халқ таълими вазирлиги ҳокимликлар ва тегишли олийгоҳлар билан шартномалар имзоланган. Қолган 13,5 минг нафар ўқитувчилар аввалги лицей ва коллежларда ишлаган ўқитувчилар бўлади.

Ўзбекистонда 10-11 йиллик таълимни жорий этиш учун хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганишга тўғри келди. Бунинг натижасида 10 синфлар учун 12 та фан бўйича 18 та ўқув дарсликлар жорий этилди. Шу билан бирга, халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори синф ўқувчилари учун махсус дастур ва дарсликлар макетлари тайёрланди. Бугунги кунда 10-синф ўқувчилари учун 18 млн нусхада дарсликлар чоп этилди.

Асосий мавзулар