Ислом Каримов Фонди ўзбек ҳунармандлигига бағишланган китобни нашр этди

© Facebook / Islam Karimov FoundationФонд имени Ислама Каримова совместно с Постоянным Представительством Узбекистана при ЮНЕСКО выпустил книгу "Ренессанс узбекского шелка", посвященную многовековой школе ткачества по технологии "икат"
Фонд имени Ислама Каримова совместно с Постоянным Представительством Узбекистана при ЮНЕСКО выпустил книгу Ренессанс узбекского шелка, посвященную многовековой школе ткачества по технологии икат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўрт тилда (ўзбек, рус, инглиз ва француз) чоп этилган ушбу китобни миллий ипакчилик хусусидаги мукаммал солнома деб аташ мумкин

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ислом Каримов номидаги Фонд Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда кўп асрлик тарихга эга абрбанди усулидаги тўқувчилик мактабига бағишланган "Ўзбек ипагининг гулгун фасли" деб аталган китобни нашр этди. Бу ҳақда Фонднинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов хайрия фонди хорижда ўқиш учун биринчи танлов эълон қилди

Хабарда айтилишича, китоб тўрт тилда (ўзбек, рус, инглиз ва француз) чоп этилган бўлиб, уни миллий ипакчилик хусусидаги мукаммал солнома деб аташ мумкин, унда тўқувчилик анъаналари пайдо бўлишидан замонавий ўзбек абрбанди дурдоналарига қадар — ўтмиш ва бугун ҳақида сўз боради.

"Бетакрор ва беназир тўқувчилик анъаналарига эга абрбанди мактаби ўзбек халқининг бебаҳо маданий бойлигидир. У асрлар мобайнида муқаддас омонат ўлароқ авлоддан авлодга етказилмоқда. Шарқ Уйғониш давридан ҳозирга қадар ўзбек ҳунарманд усталари дунёга фавқулодда гўзаллик ва мукаммаллик намуналарини тақдим этиб келмоқда. Айтиш жоизки, ўзбек ҳунарманд усталари чинакам миллий маданий мерос саналган ва XXI асрда янги уйғониш ҳамда тараққиёт палласига кирган тўқувчилик анъаналари ва усулларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келмоқдалар", дейилади Фонд хабарида.

Ислом Каримов номидаги Фонд маданий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш, бой миллий анъаналарга, шунингдек, маданият, адабиёт ва ҳунармандчиликка ҳамда ўзбек халқи ҳақли равишда фахрланадиган бошқа ютуқларга бағишланган манбаларни тайёрлаш ва нашр этишга кўмаклашади.

Янгиликлар лентаси
0