05:42 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Обеспечение безопасности народных гуляний во время празднования Дня независимости и Курбан хайита

Террорчилар ўтмайди: Тошкент кўчаларида бетон блок ва махсус назорат машиналари қўйилди

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
1 сентябрь - Қурбон ҳайит ва Мустақиллик байрами (17)
602640

Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон ички ишлар органлари хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда: кўчаларда бетон блоклар ва катта юк машиналар кўздан кечирилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қатор чел эл мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари қайтарилмаслиги учун қўшалоқ байрам кунлари халқ сайллари давомида хавфсизлик чоралари кучайтирилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бугунги Тошкентда 20 та хиёбонлар ва майдонларда халқ сайллари бўлиб ўтмоқда. Пойтахт милицияси томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлашга ўта жиддий ёндошилган.

Байрамлар бўлиб ўтадиган кўча кириш қисмларига бетон блоклар икки кун аввал олиб келиниб, махсус кранлар ёрдамида ўрнатилган.

Шу билан бирга, сал олдин ички ишлар бош бошқармаси Тошкентга юк автомашиналари киришида чекловлар бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Обеспечение безопасности народных гуляний во время празднования Дня независимости и Курбан-хайита
Sputnik
Обеспечение безопасности народных гуляний во время празднования Дня независимости и Курбан-хайита

Енгил автомобиллар эса синчковлик билан кўздан кечирилиши, шу жумладан давлат рақамларни аниқлаш махсус тизими ёрдамида назорат қилиниши ҳақида маълум қилинган.

Хиёбон ва майдонларга кириш қисмида қўшимча назорат жойлари ўрнатилган. Ходимлар томонидан ҳужжатлар ва сумкалар текширилмоқда. Шунингдек, портловчи моддаларни қидиришга ўргатилган хизмат итлари ёрдамида назорат қилинмоқда.

Милиция ходимларининг сўзларига кўра, байрам тадбирлари 18-00 да якунланади.

"Лекин одамлар байрам қилишни давом эттиришлари мумкин, тадбирлар ўтказилган барча катта майдонлар ёпилади", — деб таъкидлади ходим.

Бундан ташқари, байрам арафасида Тошкент ИИББ томонидан барча хавфларни қайтаришга қодир бўлган, замонавий қурол ва техника билан таъминланган махсус бўлинма қўшинлари илк бор намойш қилинган эди.

Мавзу:
1 сентябрь - Қурбон ҳайит ва Мустақиллик байрами (17)

Асосий мавзулар