15:55 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Пустой класс

Шавкат Мирзиёевга очиқ хат: мактабда фаррош ва кутубхоначи дарс бермоқда

© Sputnik / Игорь Руссак
Жамият
Ҳавола олиш
238840

Бу ҳақда ота-оналар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ хат ёзилган

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 80-сонли мактабнинг ота-оналари президент Шавкат Мирзиёевга очиқ хат билан мурожаат қилдилар. Мурожаатда мактабда ўқув йили бошланишининг ўзида ўқув жараёни бузилганлиги тўғрисида шикоят қилинган. Бу ҳақда NUZ.UZ хабар қилди. 

Ота-оналар йўллаган мактубда ёзилишича, узоқ йиллар давомида мактабда юқори малакали ўқитувчилар ишлаган. Лекин сўнги йилда уларнинг кўпчилиги ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўҳрисида ариза ёзишган. Энди дарслар кутубхоначи ёки фаррош бўлиб ишлаётган ходимлар томонидан олиб борилмоқда.

"Кўплаб ўқитувчилар бўшаб кетди. Бунинг оқибатида ўқув йили ўртасида дарслар тўхтади. Фарзандларимиз дарслар ўрнига бўш синфларда ёки ошхонада вақт ўтказишмоқда. Ҳеч қандай билим олишмаяпти. Бошланғич синфларда дарслар катта синф ўқувчилари ёки фаррош бўлиб ишлаётган ходимлар томонидан ўтказилган. Шунингдек, болалар назоратсиз қолишини олдини олиш мақсадида болалар билан ота-оналар ўтиришга мажбур бўлишган. Ўқувчилар ўзбошимчалик билан мактаб ҳудудини тарк этиш ҳолатлари содир бўлган. Шундай ҳолатлар бўлдики, бир нафар ўқувчини ота-оналар бир неча соат давомида қидиришган. Натижада у мактабдан узоқ бўлган жойда топилган", — деб ёзмоқда NUZ.UZ нашри.

Ҳозирги кунда 80-сонли мактабнинг барча ўқитувчилари ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганлар.

"2017 йил 2 сентябрда мактабимиз янги ўқув йилига тайёр эмаслиги бу вазиятга сўнги томчи бўлди. Яна 3 нафар бошланғич синф ўқитувчилари бўшаб кетди. Келажакда ўзгаришлар бўлишига ишонмаган ўрта ва катта синфларнинг тажрибали ўқитувчилари ишдан кетиш ҳақида ариза ёзишмоқда. Норозиликлар туфайли ота-оналарга фарзандларининг ҳужжатларини олиб кетиш таклиф қилинди. Натижада охирги ойда 50 дан ортиқ ота-оналар ўз фарзандларини бошқа мактабга ўтказишди", — деб ёзилган хатда.

Ташвишланган ота-оналар давлат раҳбаридан ушбу вазиятга таъсир қилиши ва мактабда бўлаётган ҳолатларга ҳар томонлама чуқур ўйланган ва адолатли қарор қабул қилинишига умид қилишмоқда.

Асосий мавзулар