23:05 24 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)
33110

Президентлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилишган

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойни бирлаштирувчи трансмиллий автомагистрал йўли қуришга келишиб олишди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Биз Хитойгача борувчи Ўш-Андижон-Эргаштом-Қашқар автомобил йўли ҳақида келишиб олдик. Бу энг қисқа йўл бўлади. Яқин вақт ичида барча ҳужжатлар имзоланади, юридик жиҳатдан келишиб оламиз ва буни ҳаётга татбиқ этамиз", — деди Ўзбекистон президенти.

Мирзиеёв шунингдек, ўзаро учрашув давомида президентлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилишганини билдирган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)

Асосий мавзулар