21:26 14 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Жамият
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (74)
764 0 0

Бу ҳақда Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Михаил Шмаков раҳбарлигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи давомида муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Михаил Шмаков раҳбарлигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров билан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида касаба уюшма фаоллари билан учрашди.

Фаоллар билан учрашув давомида Россияда Ўзбекистон меҳнат мигрантлари касаба уюшмасини тузиш ёки уларни тегишли тармоқ касаба уюшмалари аъзолигига қабул қилиш, Тошкентда Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси филиалини ташкил этиш, Ўзбекистон касаба уюшма фаоллари учун Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида ҳафталик ўқув курсларини ташкил этиш тажрибасини қайтадан йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама этилди.

5 сентября 2017 года в Узбекистан с официальным визитом прибыла делегация Федерации независимых профсоюзов России во главе с председателем ФНПР Михаилом Шмаковым
Пресс-служба Федерации профсоюзов Узбекистана
РМКУФ ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди

Россия ва ўзбекистон касаба уюшмалари ўртасидаги иккитомонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларининг муҳимлигини эътиборга олган ҳолда ҳамда РМКУФ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.

Маълумот учун, Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси (РМКУФ) 1990 йилда ташкил топган бўлиб, Россия меҳнаткашларининг энг йирик бирлашмаси ҳисобланади ва 122 аъзо ташкилотни, шу жумладан, 42 умумроссия, ҳудудлараро касаба уюшмалари ҳамда 80 та ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларини бирлаштиради. Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси бирлаштирувчи касаба уюшмаларида 20 миллиондан ортиқ аъзо мавжуд бўлиб, улар Россиядаги барча касаба уюшма аъзоларининг 95 фоизга яқинини ташкил этади.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (74)

Асосий мавзулар