Миллиардер Шодиев фонди Ўзбекистонда хайрия фаолияти билан шуғулланади

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишСовладелец компании "Eurasian National Resources Corporation" Патох Шодиев
Совладелец компании Eurasian National Resources Corporation Патох Шодиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бельгиянинг энг бой кишиси ҳисобланувчи Шодиев "Eurasian National Resources Corporation" (ENRC) компанияси ҳаммуассиси бўлиб, бойлиги 3 млрд доллардан ортиқ деб баҳоланган

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Адлия вазирлиги Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шодиев халқаро фондининг Бош офиси Лихтенштейн князлигида жойлашган бўлиб, асосий мақсади илмий, тиббий, ижтимоий, маданий ва таълим соҳаларида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилиш ҳисобланади.

Миллиардер Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Миллиардер Алишер Усмонов Ислом маданияти маркази қурилишига ҳомийлик қилади

Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар уйларига гуманитар кўмак ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш лойиҳаларига хайрия ёрдами кўрсатишдан иборат.

Ваколатхонанинг раҳбари этиб Кейт Элизабет Магуайр тайинланган.

Маълумот учун, Фаттоҳ Шодиев 1953 йилда Жиззах вилоятида туғилган бўлиб, ҳозирда Бельгия фуқароси ҳисобланади.

© Министерство юстиции УзбекистанаШодиев халқаро фонди ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилди
В Узбекистане зарегистрировалось представительство фонда миллиардера Патоха Шодиева - Sputnik Ўзбекистон
Шодиев халқаро фонди ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилди

Маълумотларга қараганда, Шодиев "Eurasian National Resources Corporation" (ENRC) компанияси ҳаммуассиси бўлиб, бойлиги 3 млрд доллардан ортиқ деб баҳоланган. Фаттоҳ Шодиев Бельгиянинг энг бой кишиси ҳисобланади.

Фаттоҳ Қаюмович 1996 йилдан буён хайрия фаолияти билан шуғулланиб келади.

Янгиликлар лентаси
0