Рекорд палов Тошкентнинг 14 жойида тарқатилади

© Foto : Организаторы акцииВ Узбекистане приготовят самый большой плов в мире
В Узбекистане приготовят самый большой плов в мире - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тайёр палов "Мурувват", "Саҳоват", қариялар ва ногиронлар уйларига, шунингдек, фестиваль меҳмонларига тадбир ҳудудидаги 14 та жойда тарқатилади

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда Milliy телеканали жамоаси томонидан ташкил этилаётган "O'zbegim" Миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтади, деб ёзмоқда uz24.uz.

Фестиваль доирасида 8 тоннага яқин рекорд палов тайёрланади. Паловнинг рекордини қайд этиш учун Guinness World Records вакиллари таклиф этилган.

Томошабинлар - Sputnik Ўзбекистон
Энг катта палов, "Тандир-шоу" ва модалар намойиши: Тошкентда "Ўзбегим" фестивали ўтказилади

Тайёр палов "Мурувват", "Саховат", қариялар ва ногиронлар уйларига, шунингдек, фестиваль меҳмонларига тадбир ҳудудидаги 14 та жойда тарқатилади.

Палов тайёрланадиган ҳудуд санитария-гигиена талабларига риоя этиш мақсадида тўсиб қўйилади. Жараён эса фестиваль ўтказиладиган ҳудудга ўрнатилган 17 та экранда намойиш этиб борилади. "Ош дамлаш" жараёни, шунингдек, Milliy телеканали, унинг мобиль иловаси ҳамда Guinness World Recordsнинг Facebook'даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Палов тайёрлаш жараёнини ушбу ҳавола орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Ош тарқатиш учун ўрнатиладиган қозонлар ва трансляция учун ўрнатиладиган мониторлар жойи рўйхати:

1. Халқаро керамика боғи (мўлжал: Марказий банк)

2. "Пойтахт" савдо маркази атрофи

3. "Алоқабанк" ёнида (мўлжал: Амир Темур хиёбони)

4. "Болажон" истироҳат боғи (мўлжал: Халқ банки биносининг орқа томони)

5. "Ўзбекистон" Форумлар саройи олдидаги майдон

6. "Ўзбекистон" меҳмонхонаси олдидаги майдон

7. Темурийлар тарихи давлат музейи олд томонидаги майдон

8. Темурийлар тарихи давлат музейи орқа томонидаги майдон

9. City Palace меҳмонхонасининг орқа томони

10. Haytt Regency Tashkent меҳмонхонаси ёнидаги автотураргоҳ

11. Симпозиумлар саройининг орқа томони

12. А.Навоий номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдон

13. Ёшлар ижод саройи олдидаги майдон

14. Сайлгоҳ ва Амир Темур кўчалари кесишмаси

Янгиликлар лентаси
0