Жиззахда 070 автомобил рақами 7,5 миллион сўмга сотиб олинди

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Кеча Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимида авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Электрон савдолар якунига кўра Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобил рақами 7 563 637,5 сўмга сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этади.

© Узбекская республиканская товарно-сырьевая биржаУшбу авторақам 7,5 млн сўмга сотиб олинди
Первый красивый автономер, проданный за 7,5 млн сумов на интернет-аукционе - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу авторақам 7,5 млн сўмга сотиб олинди

Савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим.

Айни пайтда биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 841 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари, шу жумладан 635 та — жисмоний шахслар ва 206 та — юридик шахслар учун қўйилган. Аукционга қўйилаётган республиканинг барча ҳудудлари авторақамлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Аукционларни якунланлаш муддати сотувчининг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб энг камида уч иш кунини ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0