Шавкат Мирзиёев V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

© ashgabat2017.comV Азиатские Игры церемония открытия
V Азиатские Игры церемония открытия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
V Осиё ўйинларида 60 дан ортиқ мамлакатдан спортчилар иштирок этмоқда. Улар орасида 189 спортчидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Ашхободда ўтказилаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердимухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди

Очилиш маросими Ашхободаги Олимпия стадионида бўлиб ўтди. Ушбу кун муҳташам спорт мажмуасида  кўплаб мамлакатлардан келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Осиё олимпия кенгаши раҳбарияти, фахрий меҳмонлар ва 45 минг томошабин жамланди. 

Тадбир бошида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Осиё ўйинларини расман очиқ, деб эълон қилди. Шундан сўнг Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ барчани ушбу спорт байрами билан қутлади. Сўнгра Осиё ўйинлари мадҳияси янгради.  

Олимпия байроғи кўтарилиб ва машъаласи ёқилганидан сўнг, анъанага мувофиқ, стадионга иштирокчи давлатлар спорт делегациялари кириб кела бошлади.

© ashgabat2017.comV Осиё ўйинларининг очилиш маросими
V Азиатские Игры, церемония открытия - Sputnik Ўзбекистон
V Осиё ўйинларининг очилиш маросими
Ўзбекистон спортчилар делегацияси 189 спортчидан иборат бўлиб, улар спортнинг 20 тури бўйича беллашувларда иштирок этишади. Давлат байроғини оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Улуғбек Алимов кўтариб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида 60 дан ортиқ мамлакатдан спортчилар иштирок этмоқда. Туркманистон ҳукумати ушбу нуфузли халқаро спорт анжуманини юксак савияда ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрган. Спортчилар ва мураббийлар яшаши, машғулотлар ўтказиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган.

© ashgabat2017.comV Осиё ўйинларининг очилиш маросими
V Азиатские Игры, церемония открытия - Sputnik Ўзбекистон
V Осиё ўйинларининг очилиш маросими
Янгиликлар лентаси
0