Абу-Сахий бозорида "қора жума"даги ҳолат кузатилди

© UZ24.uzРынок "Абу-Сахий" в Ташкенте
Рынок Абу-Сахий в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентлик такси ҳайдовчисининг айтишича, шаҳарда якшанба кунлари ҳеч қачон бу каби тирбандлик бўлмаган

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Куни кеча, яъни 1-октябр куни Тошкентдаги Абу-Сахий ва Ипподром бозори ҳудудида улкан тирбандлик кузатилди.

"Абу-Сахий ва Ипподром бозорларига одамлар "оқиб келишди" ўзиям. Ипподром бозоридан қайтишда одамлар йўлнинг ярмигача чиқиб машина тўхтатишаётгани гувоҳи бўлдим. Улкан тирбандликка қарамай, такси деярли йўқ эди", — деди Спутник мухбирига воқеа гувоҳларининг бири.

Такси ҳайдовчиларисўзларига кўра "Тошкентда якшанба кунлари ҳеч қачон бундай тирбандлик кузатилмаган".

"Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, "сезон" ахир. Совуқ кунлар тушиши билан ҳамма бозорга чиққан. Тошкентда аҳоли кўп ахир", — деди яна бир суҳбатдош.

Тошкентда яшовчи бошқа бир фуқаронинг сўзларига қараганда, Ўрикзор бозори ёпиқлиги ва бошқа бозорларда кийим кечаклар деярли йўқлиги боис ҳам одамлар ўзини Абу-Сахийга урган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда "Самарқанд Дарвоза" савдо мажмуида ўтказилган "чегирмалар жумаси" тадбирида ҳам гарчи ҳозиргидек мавсум бўлмаса-да, харидорлар оқими туфайли — "оёқ қўйишга жой йўқ" кабилидаги ҳолат кузатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0