Конституция куни муносабати билан амнистия эълон қилинади

Oбуна бўлиш
Махсус ишчи гуруҳлар жойларда жиноий ишларни батафсил ўрганиб чиқиб, жиноятчиларни жамият учун хавфлилигини, соғлиги, оилавий аҳволига қараб амнистияга тавсия қилади.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Конституция куни арафасида амнистия эълон қилиш мақсадида, Ўзбекистон президенти фармонига биноан, жиноий иш тафсилотларини ўрганиб чиқиш учун махсус комиссия ташкил қилинган.

Комиссия ишчи гуруҳлари қамоқ жазоси ўтилаётган жойларда судланганларнинг жиноий ишларини батафсил ўрганиб чиқишади. Ўрганиш жараёнида уларнинг жамоат учун зарарли ёки зарарсиз эканлигига, ўзи қилган жиноятни тан олгани ва пушаймон бўлганига, еткизилган моддий зарарни қоплагани ва бошқа жиноятни оғирлаштириувчи ёки енгиллаштирувчи сабаблар борлигига алоҳида эътибор қаратилади.  

Шунингдек, жиноятчининг ёши, соғлиги, оилавий аҳволи, вояга етмаган болалари ёки меҳнатга лаёқатсиз турмуш ўртоғи ёки ота-онаси борлигига ҳам алоҳида эътибор берилади.

қамоқхона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекстонда 40 минга яқин киши амнистия қилинди

Ўтказилган ишлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари 2017 йилнинг 10 ноябригача президент ҳузуридаги Авф этиш комиссиясига судланганларни амнистия қилиш борасида илтимосномаларни юборади.

Авф этиш комиссияси 20 ноябрга қадар уларни кўриб чиқиб, тақдим этилган материалларга асосан, қонун билан белгиланган тартибда судланганларни амнистия қилиш борасида таклиф киритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Конституция куни 8 декабрда нишонланади.

Янгиликлар лентаси
0