Фарғона водийсини ичимлик суви билан таъминлаш тизими янгиланади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишВодопроводный кран
Водопроводный кран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахасисслар кенг кўламли гидрогеологик ишлар амалга ошириб, Фарғона водийси ҳудудини ичимлик сув заҳираларини баҳолаш, ва унинг ҳажмини ошириш билан шуғулланади.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Фарғона водийси аҳолисини 2022 йилга қадар  ичимлик суви билан таъминлаш тизимини яхшилашга қаратилган чораларни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бугунги кунда Фарғона водийсида марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш тизими ўртача 71 %ни ташкил қилмоқда. Жумладан Андижон вилоятида— 74,6%, Наманганда — 65,2% ва Фарғонада— 74,1%.

Аҳоли истеъмол қиладиган асосий ичимлик сув манбаи – ер ости сувларидир. Афсуски, бундай манбаалар ҳамма жойда ҳам йўқ. Устига устак уларнинг айримларида сув сифати бузилгани қайд этилмоқда. Яна бир муамма мавжуд қудуқларда (скважина) ўрнатилган асбоб ускуналар ҳам эскирган ва айримлари ишдан чиққан.

Айдаркўл - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга 396 миллиард сўм ажратилади

Ушбу муаммолар, аҳоли сони доимий  равишда ўсиб бораётган, кўплаб янги иншоотлар қурилаётган ҳудудда муаммони янада мураккаблаштирмоқда.

Шу сабабдан Ўзбекистон ҳукумати ҳудудда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, уни яхшилаш ва кенгайтиришга қаратилган дастур қабул қилди.

Ушбу дастур доирасида, мутахасисслар кенг кўламли гидрогеологик ишлар амалга ошириб, Фарғона водийси ҳудудини ичимлик сув заҳираларини баҳолаш, ва унинг ҳажмини ошириш билан шуғулланади. Ушбу мақсадлар учун 54 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Маблағнинг 1,3 млрд сўми 570 та қудуқларни таъмирланиши ва қайта қуришга сарфланади. Натижада суткасига аҳолига еткизиб берилаётган ичимлик суви ҳажми 338,3 минг кубометрни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0