Ўзбекистон мудофаа вазири тарихда илк бор Тожикистонга ташриф буюради

© Пресс-клубАбдусалом Азизов – Министр внутренних дел Республики Узбекистан
Абдусалом Азизов –  Министр внутренних дел Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдусалом Азизов 11-13 октябр кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгашида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов 11-13 октябр кунлари Тожикистонда бўлади, деб хабар берди Podrobno.uz. Бу мустақиллик йиллари давомида мудофаа вазирининг қўшни республикага илк ташрифи бўлади.

Абдусалом Азизов –  Собиқ ИИВ вазири - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ раҳбарлигидан бўшатилган Азизов Ўзбекистон Мудофаа вазири этиб тайинланди

Азизов 11-13 октябр кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгашида иштирок этади. У шунингдек, Тожикистон мудофаа вазири ва мамлакат куч блокининг бошқа юқори мартабали шахслари билан учрашади.

Абдусалом Азизов шу йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган. Унга қадар Азизов ички ишлар вазирлигини бошқарганди.

Абдусалом Азизов шу йилнинг июнида ИИВ раҳбари сифатида Душанбедаги МДҲ мамлакатлари ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этган ва Тожикистон ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзода билан учрашганди.

Янгиликлар лентаси
0