21:40 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров

Рамзан Қодиров Ўзбекистонга келди

© Sputnik / Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга сафари (8)
114801

Чеченистон Республикаси раҳбари Тошкентда ўтказиладиган бир нечта тадбирларда иштирок этади ва Ўзбекистон пойтахтининг энг йирик иккита масжиди – Ҳазрати имом (Хастимом) ва Шайх Зайниддин жоме масжидларига ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров минган самолёт бугун бугун соат 10-00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ҳукуматдаги манбанинг маълумотига кўра, Чеченистон президентининг ташриф дастури икки кунга мўлжалланган. 16-17 октябрда Қодиров Тошкентдаги бир қатор объектларга ташриф буюради. Улар ичида Artel замонавий техника ва электроника заводи ҳамда мева-сабзавотларни қайта ишлаш экспорт қилиш Gold Dried Fruits Export компаниялари бор.

Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтининг энг йирик иккита — Ҳазрати имом (Хастимом) мажмуаси ва Шайх Зайниддин жоме масжидлари билан танишади.

 

Welcome to uzbekistan Рамзан Ахмадович

Публикация от Husrav Nasrullaev (@nasrullayev.1) Окт 15 2017 в 10:57 PDT

 

 

Кунинг иккинчи давомида Чеченистон президенти Рамзан Кадиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Учрашувда минтақавий ва давлатлараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташрифнинг иккинчи кунида Рамзан Кадиров Самарқанд ва Бухорога ташриф буюирши режалаштирилган. Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, ташриф дастурига тузатишлар киритилиши ҳам мумкин.
Мавзу:
Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга сафари (8)

Асосий мавзулар