23:19 21 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Постоянный координатор ООН Хелена Фрейзер посетила Каракалпакстан

БМТнинг Ўзбекистондаги вакили: Орол муаммосини биргаликда ҳал қилиш керак

© Twitter / UN in Uzbekistan
Жамият
Ҳавола олиш
27520

БМТ вакили Ҳелена Фрейзер ва Швейцария элчиси Оливье Шав Орол денгизи ҳудудига ташриф буюриб у ердаги аҳвол билан яқиндан танишишди.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. БМТ вакили Ҳелена Фрейзер ва Швейцария элчиси Оливье Шав 12-14 октябрь кунлари Орол денгизи ҳудудига ташриф буюриб, ҳудуднинг ҳозирги аҳволи, ҳукуматнинг экологик инқироз оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатлари, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишишди.

13-октябрь куни Қорақалпоғистон Жўқорги Кенгеси ва Вазирлар Кенгашида қатор расмий учрашувлар ўтказилиб, уларда ҳудуднинг шу кундаги аҳволи, ҳамкорлик натижалари ва истиқболлари ҳақида умумий тасаввур олиш, ҳамда Оролбўйи ҳудудида истиқомат қилувчи ҳамжамиятларга кўмак бериш бўйича устувор йўналишларини белгилаб олишга кўмак берди.

“Орол денгизи фожеаси натижасида азият чеккан одамларга ёрдам кўрсатиш учун ҳам ҳукумат, ҳам халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари зарур. Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган БМТнинг Қўшма дастури Орол денгизи ҳудуди учун Давлат дастурида белгиланган устуворликларни акс эттираётгани ва тўлдираётгани муҳимдир”, — дея таъкидлади Ҳелена Фрейзер.

Бугунги кунда Орол денгизи ҳудудида БМТнинг “Орол фожеасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” Қўшма дастури амалга оширилмоқда.

Корабль на месте высохшего Аральского моря
Корабль на месте высохшего Аральского моря
Расмий делегация, Нукус ва Мўйноқда БМТ кўмагида амалга оширилган намунавий обектларга ташриф буюрди. Хусусан, Тошкент Аграр университетининг Нукус филиали ҳузуридаги фермер ва деҳқонларга ахборот кўмагини кўрсатиш – “Маслаҳат–ахборот марказида”, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, авиаташувлар ва ер усти транспорти соҳасида кенг қўлланиладиган аниқ маълумотларни тўхтовсиз тақдим этувчи автоматлаштирилган метеорологик станцияда ҳам бўлишди.

Ундан ташқари, делегация Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими кўмагида ишга туширилган ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази ва Қорақалпоғистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда очилган тикув цехида ҳам бўлишди.

Шунингдек, меҳмонлар Мўйноқда тикув ва сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган цехга, компютер хизматларини кўрсатиш маркази ва юқори сифатли тиббий кўмак кўрсатиш “Орол” қишлоқ врачлик пунктига ҳам ташриф буюришди.

Хабарда айтилишига кўра Қуйи Амударё ҳавзасининг ирригация тизимлари бошқармасига сафар дастурнинг энг муҳим ташрифларидан бири бўлган. Бу эрда Швейцариянинг ривожланиш ва ҳамкорлик бўйича Агентлигини молиявий кўмагида сув ресурсларидан фойдаланиш самарасини оширишга йўналтирилган БМТ Қўшма дастурининг лойиҳаси амалга оширилмоқда. Хелена Фрейзер ва Оливе Шав, мазкур бошқарманинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб, ҳамкорлик лойиҳаси доирасида олинган офис ускуналари ва техника воситаларини топширдилар.

Асосий мавзулар