18:41 25 Феврал 2018
Эфир
На пригранично-таможенном комплексе «Гишт куприк» Ташкентской области сотрудниками таможенной службы пресечен незаконный вывоз крупной партии каракульских шкур

Божхоначилар қоракўл териларнинг ноқонуний олиб чиқилишини фош этдилар

Пресс-служба Государственного таможенного комитета
Жамият
Ҳавола олиш
141 0 0

Олий навли ушбу қоракўл териларининг умумий баҳоси дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 13,5 миллион сўмни ташкил қилар экан

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Ғишткўприк" чегара-божхона комплекси ходимлари қоракўл териларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, қоракўл териси дунё бозорида жуда харидоргир хом ашё ҳисобланади. Бундан эса мўмай даромад орттиришни кўзлаган айрим устомонлар бу турдаги маҳсулотларни божхона назоратидан четлаб олиб ўтишга уринишмоқда.

Қўшни давлатга йўл олган Ўзбекистон фуқароси А.Зиямухаммедов божхона назоратидан ўтиш давомида ёнида ортиқча буюмлар йўқлигини маълум қилади. Аммо, унга тегишли юклар назорат-рентган аппаратидан ўтказилганда божхона ходимларида шубҳа йўғотди.

Шундан сўнг ушбу юклар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилмасдан туриб 20 дона қоракўл териларини яширин равишда олиб чиқишга урингани аниқланди.

Шу билан бирга айни шу куни яна бир Ўзбекистон фуқароси Т.Мажидовнинг ҳам худди шундай уринишига чек қўйилди. Ушбу фуқаро ҳам божхона назоратидан четлаб ўтиб, 25 дона қоракўл териларини олиб чиқиб кетмокчи бўлган пайтда тўхтатиб қолинди.

Олий навли ушбу қоракўл териларининг умумий баҳоси дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 13,5 миллион сўмни ташкил қилар экан.

На пригранично-таможенном комплексе Гишт куприк в Ташкентской области сотрудниками таможенной службы пресечен незаконный вывоз крупной партии каракулевых шкур
Пресс-служба Государственного таможенного комитета
На пригранично-таможенном комплексе "Гишт куприк" в Ташкентской области сотрудниками таможенной службы пресечен незаконный вывоз крупной партии каракулевых шкур

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 25 майдаги "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ 2017 йил 1 июнидан бошлаб қоракўл терисининг экспортига қўйилган таъқиқ олиб ташланди. Хўжалик субъектларига Ўзбекистон президентининг ёки ҳукуматининг қарори асосида қоракўл териларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Асосий мавзулар