Мактабгача таълим вазирлигига раҳбар тайинланди

© Facebook / Агриппина ШинМинистр дошкольного образования Узбекистана Агрепина Шин
Министр дошкольного образования Узбекистана Агрепина Шин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори бўлиб ишлаган, сенатор Агриппина Шин мактабгача таълим вазири этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарини тайинлади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги 5-6 ёшли болалар боғчаларга қамраб олиниши шарт - Мирзиёев

Ўзбекистон тарихида илк бор аёл киши, илгари Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори бўлиб ишлаган, сенатор Агриппина Шин мактабгача таълим вазири этиб тайинланди.

Янги вазирлик шу йилнинг сентябри охирида ташкил этилганди. Вазирлик олдига мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш вазифалари қўйилган.

Бугунги кунда республикада 4916 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатади. Яқин беш йил ичида янгиланган лойиҳалар бўйича яна 50та болалар боғчаси қуриш мўлжалланган. Шунингдек, бу давр мобайнида 1167 та болалар боғчаси реконструкция қилинади, 983 та боғча эса жорий таъмирланади.

Янгиликлар лентаси
0