01:42 19 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Певицы Шахзода и Юлдуз Усмонова

Эстрада юлдузлари ҳам пахтага чиқди

© Instagram
Жамият
Ҳавола олиш
223543

Юлдуз Усмонова, Шахзода, Озодбек Назарбеков ва яна бир неча ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари пахта теришга чиқишди.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистон эстрадасининг бир гуруҳ юлдузлари пахта теришга чиқишди, бу ҳақида юлдузлар ўзларининг Инстаграмм каналларида хабарлар қолдиришган.

“2017 йил пахта хосилининг"Зарбдор" Уттиз кунлигига муносиб хиссамизни кушайлик”, — деб ёзган хонанда Шахзода.

"Айни дамда мухлисларим билан 52 кг пахта тердик" — дейилган хонанданинг кейинги хабарида

Юлдуз опа ҳорманг.

"Пахта 2017… Озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшиб, пахтакорларимизга озгина бўлса ҳам ёрдамимиз тегиб, уларга куч қувват ва яхши кайфият улашганимиздан хурсандмиз…", — деб ёзган Умида Хўжаева ўз саҳифасида.

Пахта даласида ташкил қилинган "юлдузли тушлик".

Юлдузлар пахта даласига бекорга боришмаган, албатта. Даладан кичик концерт.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йилги пахта терими аввалгиларга ҳеч ўхшамаган тарзда бўлиб ўтмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакиллари, берган ваъдалира биноан, ўқитувчи ва талабаларни пахта теримига жалб қилишмаяпти. Ундан ташқари янги қабул қилинган қонунга биноан, шу йилдан бошлаб пахта терими фақат пуллик асосда олиб борилади. Терилган пахта учун килосига 700-800 сўмдан тўланади.

Асосий мавзулар