22:23 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
82540

Ёдгорлик Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси яқинида жойлашган хиёбонга ўрнатилади

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Москва шаҳри мэри Сергей Собянин Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ёдгорлик ўрнатиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақда Москва шаҳар янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, ёдгорлик 2019 йил 31 декабрига қадар ўрнатилади.

Илгарироқ Москва ёдгорлик санъати бўйича комиссияси пойтахтда Ислом Каримовга атаб ёдгорлик ўрнатиш ҳақидаги таклифни маъқуллаганди. Ёдгорлик Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси яқинида жойлашган хиёбонга ўрнатилади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрида 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этди. Ислом Каримовга атаб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ёдгорликлар ўрнатилган, Ўзбекистондаги қатор объектлар ва кўчалар унинг номи билан аталади.

Асосий мавзулар