Ўзбекистон ва Тожикистон параллел энерготизим ишини тиклайди

© Sputnik / Табылды КадырбековЛинии электропередачи в ущелье Чычкан в Киргизии
Линии электропередачи в ущелье Чычкан в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Ўзбекистон Туркманистондан Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига электр энергиясини транзит қилувчи узатиш тизими ишлашга тайёр эканлигини билдирганди

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистон энергия тизими билан параллел ишлаш учун бешта электр узатиш линиясини тайёрлаш ишларини якунига етказди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

"Асосий вазифаларимиздан бири Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимларининг параллел фаолиятини тиклашдир. Бугунги кунда ўзбек ва тожик энерготизимларини боғловчи тўртта 220 кВ ва битта 500 кВ кучланишга эга линия тайёр бўлди. Биз уларни ишга туширишга тайёрмиз", —деди "Ўзбекэнерго"нинг стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Эсо Садуллаев Sputnik мухбирига.

Аммо мутахассиснинг айтишича, мазкур қувватларни ишга тушириш учун маълум бир техник кўрсаткичлар бажарилиши лозим.

Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси олиш тизимини шай ҳолга келтирди

"Ушбу линияларнинг ишончлилигини ва аварияларнинг олдини олишни таъминлаш учун релели ҳимоя ва автоматика лойиҳаси ишлаб чиқилиши даркор. Бу иш тожик томонининг зиммасида. Ҳозирда мазкур лойиҳа ишлаб чиқилмоқда, билишимча, ушбу йўналишда "Росатом", "Энергосетьпроект" билан музокаралар ўтказилган. Лойиҳа тайёр бўлиши билан мутахассислар Ўзбекистон ва Тожикистон нимстанцияларида қўлланила бошланади ва икки мамлакат энерготизими параллел ишлайдиган бўлади", — деди "Ўзбекэнерго" вакили.

Лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш учун томонлар бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқишмоқда.

"Биз тожик томонига ҳар қандай кўринишдаги ҳамкорликни ривожлантириш ва уланишни амалга оширишга тайёрлигимизни маълум қилдик. Уларнинг жавобини кутмоқдамиз", — таъкидлади Эсо Садуллаев.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё ягона энергетик ҳалқасини кенгайтириш ва фаолиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Ушбу ҳалқа собиқ Иттифоқ даврида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга умумий қувватлардан фойдаланиш ва энергия тақчиллигида муаммога дуч келмаслик имкониятини берган. Аммо СССР тарқалганидан кейин мазкур тизим фаолияти тўхтаб қолган.

Янгиликлар лентаси
0