Россияда айланма чорраҳадан ўтиш қоидалари ўзгарди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишКруговое движение в Москве
Круговое движение в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён айланма чорраҳада ичидаги транспорт воситаси устуворлик ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу қоида барча Европа мамлакатларида амал қилади.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россия Ҳукуматининг янги қарорига биноан, мамлакатнинг барча ҳудудларида айланма чорраҳадан ўтиш қоидаларига ўзгартириш киритилди.

Бундан буён, 4.3 йўл белгиси билан белгиланган айланма чорраҳалардан ўтишда, чорраҳа ичидаги транспорт воситаси устуворлик ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳукумат вакиллари фикрига кўра, янги қоида айланма чорраҳалардан ўтиш  хавфсизлигини оширади.

Шуни айтиб ўтиш жиозки, ушбу қоида барча Европа мамлакатларида амал қилади. Олдин Россиянинг турли ҳудудларида айланма чорраҳадан ўтиш қоидалари турлича эди. Баъзи ҳудудларда ўнг тарафдан келган траснспорт воситасини ўтказиб юбориш ёки устуворлик йўналиши қоидалари амал қилар эди.

Янгиликлар лентаси
0