Turkish Airlinesнинг собиқ вице-президенти "Ўзбекистон ҳаво йўллари"да иш бошлади

© Gennady MiskoСамолёт авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиялик мутахассис 6 ноябрдан "Ўзбекистон ҳаво йўллари"да иш фаолиятини бошлаган

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Туркиялик мутахассис Ўрхан Сиврикая "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Документы в руках - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев туркиялик собиқ депутатни туризм қўмитаси раисига маслаҳатчи этиб тайинлади

Фуқаро авиацияси бўйича туркиялик маслаҳатчини жалб қилиш масаласи октябрь ойида Ўзбекистон президенти бошчилигидаги делегациянинг Туркияга ташрифи чоғида кўриб чиқилганди.

Хабарда айтилишича, туркиялик мутахассис 6 ноябрдан "Ўзбекистон ҳаво йўллари"да иш фаолиятини бошлаган. У авиакомпания ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, рейслар жадвалини мувофиқлаштириш ва самолётлар паркини режалаштириш, маркетинг ва савдо, ахборот технологияларини жорий этиш масалалари билан шуғулланади.

Ўрхан Сиврикая Turkish Airlines авиакомпанияси вице-президенти лавозимида фаолият юритаётган эди.

Илгарироқ туркиялик собиқ депутат Содиқ Бадак Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчи этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0