Ўзбекистон Испания билан иқтисодиёт ва саноат соҳасида ҳамкорлик қилади

© МИД УзбекистанаУзбекистан и Испания заключили меморандум о сотрудничестве в области экономики и промышленности, а также соглашение о сотрудничестве между торгово-промышленными палатами государств
Узбекистан и Испания заключили меморандум о сотрудничестве в области экономики и промышленности, а также соглашение о сотрудничестве между торгово-промышленными палатами государств - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Испанияда бўлди

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Испания ўртасида иқтисодиёт ва саноат соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Посольство Испании - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Испания қироллигининг виза маркази очилди

Битим Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегациянинг Мадрид шаҳрида Испаниянинг савдо бўйича давлат котиби Мария Луиса Понсела билан учрашуви давомида имзоланди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, музокаралар давомида ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув ва шу куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли соҳаларида биргаликдаги ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Испания инвестицион алоқаларни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва номенклатураси кўпайтириш учун етарлича имкониятларга эга бўлиб, 2017 йилнинг январь-июль ойларида бу кўрсаткич 71,5 млн долларни ташкил этди.

Янгиликлар лентаси
0