Ўзбекистонга келувчи туристлар учун бериладиган визалар миқдори 24%га ошди

Oбуна бўлиш
2017 йилнинг 9 ойи мобайнида ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари томонидан жами 308 879 та консуллик амаллари бажарилди

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. 2017 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 224 022 нафар чет эл фуқароларига, шу жумладан, 96 752 нафар сайёҳларга ва 32 898 нафар тадбиркорларга Ўзбекистонга кириш визалари берилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Туркия фуқаролари учун кириш визаси олиш осонлаштирилди

2016 йилнинг шу даврига нисбатан берилган визалар умумий сони 21%га, шу жумладан, берилган сайёҳлик визалари 24%, тадбиркорлик визалари 27%га ошди.

2017 йилнинг 9 ойи мобайнида ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари томонидан чет эл фуқароларига Ўзбекистонга кириш визасини бериш, биометрик паспортни алмаштириш/бериш, ватанга қайтиш тўғрисидаги гувоҳнома бериш, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, нотариал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ жами 308 879 та консуллик амаллари бажарилди.

Энг кўп консуллик ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон (55 938), Россия (25 866), Туркманистон (17 005), Қозоғистон (16 381), Жанубий Корея (13 874), Германия (13 376), Хитой (12 603) ва Ҳиндистондаги (11 925) элчихоналарида амалга оширилди.

Янгиликлар лентаси
0