Конституция қандай яратилганди: тарих музейида кўргазма очилди

© Госмузей истории УзбекистанаГосударственный музей истории Узбекистана
Государственный музей истории Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазма экспозициясидан Бош қомус тарихига оид ҳужжатларнинг асл нусхалари, Ислом Каримов томонидан Конституция лойиҳаси матнларига қўлёзма тарзида киритган тузатишлари жой олган

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон тарихи давлат музейида Ўзбекистон Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди.

Кўргазманинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, судьялар, архив ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгаришлар кучга кирди

Кўргазма экспозициясидан Бош қомус тарихига оид ҳужжатларнинг асл нусхалари, Конституция лойиҳасини тайёрлаш жараёнига оид тарихий ҳужжатлар, Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан Конституция лойиҳаси матнларига қўлёзма тарзида киритган тузатишлари жой олган.

Бундан ташқари вазирликлар, давлат қўмиталари, суд ва прокуратура органлари, ёзувчилар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, имом-хатиблар томонидан Асосий қонун лойиҳаси юзасидан йўллаган таклиф ва мулоҳазалари ҳамда халқнинг Конституция лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнидаги иштирокига оид материаллар жойлаштирилган. Кўргазмада Конституциянинг ўзбек, рус ва инглиз ҳамда бошқа тиллардаги илк босма матнлари нусхалари ҳам намойиш этилмоқда.

Тадбирда Асосий қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди, Конституциянинг қабул қилиниши тарихига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Янгиликлар лентаси
0