04:28 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Шавкат Мирзиёев посетил в Яшнабадский район

Камтаринлик ва сахийлик: ўзбекистонликлар Мирзиёевдан қандай совға сўраган бўлар эди

© facebook.com
Жамият
Ҳавола олиш
91250

Ўзбекистонликлар истаклари жуда камтарона бўлиб чиқди: кўпчилик ўзлари президентга совға беришни ёки биргаликда суратга тушишни хоҳлашган

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон таҳририяти президентдан "қандай совға сўраган бўлар эдингиз" деган савол бўйича сўров ўтказди.

Сўров натижалари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, кўпчилик — 34,5 % "Мен ўзим президентга совға берган бўлардим" деган бандга овоз беришган. Иккинчи ўринда (20,5 %) президент билан биргаликда суратга тушиш истаги турибди. Сўровда қатнашганларнинг қолган  қисми эса Тошкент пропискаси, машина ва соат совға олиш истагида эканликларини билдирганлар.

Ушбу сўров натижалари, ўзбекистонликлар ўта камтарин ва сахийлигини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Қирғизистонда Алмазбек Атамбаев томонидан ўтказилган матбуот-анжуманида бир журналист президентдан соат совға қилишни сўраган. Журналист бу ҳолатни тушида кўрганлигини айтиб ўтган. Президент унинг илтимосини охиригача эшитмасдан, "яхшиям шимимни сўрамадингиз", дея кулганча қўлидаги соатни ечиб, журналистга совға қилган эди.

Асосий мавзулар