POSCO-Daewoo Тошкентда қиймати 1,4 млрд долларлик маъмурий-тураржой мажмуаси қуради

© uznews.uzОткрытие улицы в Ташкенте
Открытие улицы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва POSCO-Daewoo вакилларидан ташкил топган қўшма ишчи гуруҳи лойиҳа концепцияси устида иш бошлади ва High Tech City учун жой вариантларини кўриб чиқмоқда

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Жанубий Кореянинг POSCO-Daewoo корпорацияси ва Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Тошкентда High Tech City офислар мажмуаси қурилиши бўйича келишув имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи давомида имзоланди, деб хабар берди РИА Новости.

Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони билан тақдирланди

"Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва POSCO-Daewoo корпорацияси ўртасида High Tech City маъмурий-тураржой мажмуаси яратиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланди", — дейилади президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифини ёритиш бўйича матбуот маркази хабарида.

Қиймати 1,4 миллиард долларлик ва майдони 60 гектардан ошиқ бўлган мажмуа ҳудудида офислар, кўнгилочар-савдо марказлари, тураржойлар ва парклар бунёд этилади.

"Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва POSCO-Daewoo вакилларидан ташкил топган қўшма ишчи гуруҳи лойиҳа концепцияси устида иш бошлади ва High Tech City учун жой вариантларини кўриб чиқмоқда", — деб қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи 22 ноябрь куни бошланди. Ўтган икки кун давомида икки мамлакатнинг турли компания, идора ва ташкилотлари ўртасида 80га яқин ҳужжатлар ва қиймати 8,9 миллиард долларлик келишувлар имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0