16:12 18 Июн 2018
Эфир
  • EUR9262.79
  • RUB127.73
  • USD7944.07
Режиссер Шухрат Нуралиев

Ўзбекистонликлар Шуҳрат Нуралиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиришмоқда

© Instagram / rayhonganieva
Жамият
Ҳавола олиш
236661

22 ноябрь куни таниқли кино ва театр актёри Шуҳрат Нуралиев 37 ёшида ҳаётдан кўз юмди

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистонликлар Шуҳрат Нуралиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиришмоқда.

Жумладан, ўзбек қўшиқчиси ва актрисаси Райхон Ганиева Facebookдаги ўз саҳифасида Шуҳрат Нуралиев вафоти муносабати билан "жойлари жаннатда бўлсин" деган изоҳ қолдирган.

Шунингдек, бошқа фойдаланувчилар ҳам ўз ҳамдардлик изоҳларини ёзишган.

Umid Zokirov "яна жудолик! Айни кучга тулган, ижод қиладиган пайт! Шухрат Нуралиев бугун бу фоний дунёни тарк этди! Ажойиб комик актёр, ҳам саҳнада ҳам кинода ўз файзи билан мухлисларни қойил қолдирган, жуда кўнгли тоза, бировга зиёни тегмайдиган чин инсон эди"- деб изоҳ ёзган.

"Қалби тозза пок инсон эдилар, ҳаммамизни юзимизга табассум улашардилар", — деб ёзган Shavkat Usmanov.

"Ишонгинг келмайди, кеча бор одам бугун йўқ. Кино ленталари, экранларда, мухлислари қалбида абадий яшайди", — деб ёзган Dilfuza Jurayeva.

"Дили пок беғубор йигит эди. Охирати обод бўлсин", — Нурилло Аббосхон Ғозиев.

"Охиратлари обод бўлсин! Оила аъзоларига, дўстларига ва мухлисларга сабр" — деб ёзган Nargis Djurabayevna.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина 37 ёшини қарши олган таниқли актёр — Шуҳрат Нуралиев ўзини режиссёр сифатида синаб кўришга улгурган эди. Кино мухлислари қалбидан жой олган "Лафз" картинаси айнан унинг ижод маҳсули экани кўпчиликка маълум.

Нуралиев "Осмондаги болалар", "Девона", "Улфатлар-2", "Янги бой", "Севгинатор-2", "Зарб" фильмларидаги такрорланмас образлари билан томошабинлар меҳрини қозонган эди. Бундан ташқари, Нуралиев 5 та фильмни режиссёр сифатида суратга олганди.

Марҳум сўнгги пайтларда "Жассар театр шоу" хусусий театрида бош режиссёр сифатида ишлаб келаётганди.

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти Шуҳрат Нуралиевнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Асосий мавзулар