16:14 18 Июн 2018
Эфир
  • EUR9262.79
  • RUB127.73
  • USD7944.07
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Южной Корее

Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея бош вазири билан учрашди

CC BY-SA 2.0 / Republic of Korea / Uzbekistan_President_Seoul_National_Cemetery_01
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи (18)
330 0 0

Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи давомида икки мамлакатнинг турли компания, идора ва ташкилотлари ўртасида 80га яқин ҳужжатлар ва қиймати 8,9 миллиард долларлик келишувлар имзоланди

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида Корея бош вазири Ли Нак Ён билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Корея бош вазири Ли Нак Ён билан учрашувда икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларни амалиётга изчил татбиқ қилиш, янги лойиҳалар устида ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи 22 ноябрь куни бошланди. Давлат ташрифи давомида икки мамлакатнинг турли компания, идора ва ташкилотлари ўртасида 80га яқин ҳужжатлар ва қиймати 8,9 миллиард долларлик келишувлар имзоланди.

Хусусан, савдо, ёқилғи-энергетика, кимё, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, тиббиёт, туризм, фан-таълим ва маданият каби кўплаб соҳаларда келишувларга эришилди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи (18)

Асосий мавзулар