10:14 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Ўзбекистон ва Қозоғистон парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олишди

PATRICK BAZ / AFP
Жамият
Ҳавола олиш
135 0 0

Икки давлат ўртасида қатновлар сони ҳафтасига 22 тани ташкил қилади. Шу сабабли йўловчилар Тошкентдан кунига икки марта, Остонадан ҳар куни бир марта парвоз амалга оширишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон авиакомпаниялари давлатлар ўртасида парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олишди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон таҳририяти Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазирлиги фуқаролик авиацияси қўмитасига таянган ҳолда.

"Эйр Астана" авиакомпанияси 2 декабрдан Олмаота — Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 6 дан 7 тага парвозлар сонини кўпайтиради. Бундан аввал якшанба куни парвозлар амалга оширилмаган.

Бундан ташқари, Остона-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 3 дан 4 тага кўпаяди. Энди парвозлар ҳафтанинг шанба кунида ҳам амалга оширилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Тошкентдан Олмаотага ҳафтанинг барча кунларда парвозлар амалга оширади. 2018 йил 4 мартда Тошкент-Остона йўналиши бўйича парвозлар жадвалига якшанба куни ҳам қўшилади.

"Бунинг натижасида икки давлат ўртасида қатновлар сони ҳафтасига 22 тани ташкил қилади. Шу сабабли йўловчилар Тошкентдан кунига икки марта ва Остонадан ҳар куни бир марта парвоз амалга оширишлари мумкин", — деб изоҳ берилди қўмитада.

Келгусида Самарқанд, Бухоро, Урганчга парвозлар йўлга қўйиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар