Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар парламентлари ассамблеяси йиғилишида қатнашади

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишДепутаты парламента Кыргызстана
Депутаты парламента Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иштирокчилар ташкилотнинг келгуси фаолияти, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишади

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. 8 декабрь куни Бишкекда Туркий тилли давлатлар парламентлари ассамблеясининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда Туркий тилли давлатлар парламентлари ассамблеясига аъзо давлатлар иштирок этади, Венгрия парламенти вице-спикери кузатувчи сифатида қатнашади.

Ассамблея фаолиятида илк бор Олий Мажлис қонунчилик палатаси раиси ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этади, деб хабар бермоқда Қирғизистон парламенти матбуот хизмати.

Иштирокчилар ташкилотнинг келгуси фаолияти, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишади.

Янгиликлар лентаси
0