Тошкентда Марказий Осиёда ягона ишбилармонлик авиацияси ташкил этилади

© uzairways.comПассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний
Пассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ишбилармонлик авиацияси бу янги имкониятлар, тадбиркорлар учун қулай шароитлардир", - деди Шавкат Мирзиёев

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Президент ғояси асосида Тошкентда ишбилармонлик авиациясини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев "Тошкент" халқаро аэропортида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Хабарга кўра, бу Марказий Осиё минтақасидаги биринчи ва ягона бўлган тизимдир. Шавкат Мирзиёев ана шу лойиҳа доирасида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Лойиҳа тақдимотида айтиб ўтилганидек, ишбилармонлик авиацияси якка тартибдаги ҳамда корпоратив парвозлар, шунингдек, улар билан боғлиқ хизматларини кўрсатиш, авиация техникасига ёрдам бериш, уларни эксплуатация қилиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

"Ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт-коммуникация тизими муҳим аҳамият касб этади. Ишбилармонлик авиацияси бу янги имкониятлар, тадбиркорлар учун қулай шароитлардир", — деди президент.

Янги лойиҳа хорижлик инвесторлар қатори ўзбекистонлик ишбилармон доира вакилларига ҳам маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш, ўзаро бизнес-шериклар топишда катта ўринга эга бўлади.

Тақдимот жараёнида Ўзбекистон раҳбари хорижлик делегацияларга юксак даражада хизмат кўрсатувчи янги ҳаво портига мос равишда бу ерда кўплаб инфратузилма объектлари, меҳмонхона, бизнес марказларини бунёд этиш борасида мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0