Тошкентда халқ депутатлари туман кенгашлари cайлов тарғибот ишлари бошланди

© Sputnik / Дмитрий ВиноградовФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзо Улуғбек туманида сайлов участкасида фаол тайёргарлик бошланиб, синов тариқасида сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тайёрланди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Тошкент халқ депутатлари туман кенгашлари cайловига оид тарғибот ишлари бошланди. Тошкент шаҳар ҳокимиятининг хабарига асосан.

Шавкат Мирзиёев посетил в Яшнабадский район - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи ишонч билдириши маълум бўлди

Сайловлар давомида тажриба сифатида сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилди.

Марказий сайлов комиссиясининг халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари ишини ташкил қилиш тўғрисидаги йўриқномаси ишлаб чиқилди. Унда участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, комиссияларнинг ваколатлари, амалга ошириладиган ишлар, хоналарни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз бериш, овоз бериш тартиби каби вазифалар белгиланди.

"Мирзо Улуғбек туманидаги 90 сайлов участкасида иш қизғин давом этмоқда. Сайлов жараёнлари очиқ ва ошкора амалга оширилиши борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилаётир. Рўйхатга олинган номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, кузатувчилар, таклиф этиладиган давлат ҳокимияти органлари мутахассислари учун барча шароит яратилмоқда", — дейди 3-Оққўрғон сайлов округи раиси Муҳтабар Мараимова.

Янгиликлар лентаси
0