"Эйр Астана" Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўймоқчи

Oбуна бўлиш
Илгарироқ Ўзбекистон ва Қозоғистон Алмати — Тошкент ва Астана — Тошкент йўналишларидаги авиақатновлар сонини оширганди

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг Эйр Астана" авиакомпанияси Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўйишни кўзда тутмоқда, деб хабар қилди Podrobno.uz авиакомпания вакили Евгений Крутовга таяниб.

Алмати ва Астанадан Наманган, Андижон ёки Фарғонага авиарейслар йўлга қўйилади. Ҳозирда авиакомпания раҳбарияти инфраструктураси энг ривожланган аэропортни танламоқда.

Бундан ташқари, авиакомпания Бухоро ва Самарқандга янги йўналишлар очишни режалаштирмоқда.

Илгарироқ Ўзбекистон ва Қозоғистон Алмати — Тошкент ва Астана — Тошкент йўналишларидаги авиақатновлар сонини оширганди.

Янгиликлар лентаси
0