08:06 24 Апрел 2018
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с главой Татарстана Рустамом Миннихановым

Шавкат Мирзиёев: шифокорнинг ҳам, муаллимнинг ҳам фарзандлари бор, ахир

Пресс-служба президента РТ
Жамият
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (22)
383860

"Бундан аввалги лойиҳада қурилган уйларнинг 35-40 фоиз бўм-бўш турибди, чунки улар невараю эвараларга олиб қўйилган", деди президент

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида арзонлаштирилган уйлар қурилиши борасида ҳам фикр билдирди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.

“Илгари қураётган 6 сотихли уйларимиз анча қиммат эди. Тан олайлик, янги иш ўринлари яратмасдан, аҳолига даромад манбаси яратмасдан, оддий одамларга бундай уйларни сотиб олишга имконият бериш қийин эди. Натижада уйларни асосан бозор директорлари ва бошқалар сотиб олди. Бундан аввалги лойиҳада қурилган уйларнинг 35-40 фоиз бўм-бўш турибди, чунки улар невараю эвараларга олиб қўйилган. Шунинг учун биз оддий аҳоли ҳам сотиб олсин деган ниятда арзонлаштирилган уйларни қуришга қарор қилдик. Шифокорни ҳам, муаллимни ҳам фарзандлари бор, ахир”, деди президент.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон тарихида илк бор президент Олий Мажлисга Мурожаатнома йўлламоқда.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (22)

Асосий мавзулар