08:04 24 Апрел 2018
Эфир
Уинстон Черчиль. Архивное фото

Мирзиёев Черчиллдан иқтибос келтирди

© AP Photo /
Жамият
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (22)
137350

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тадбиркор ҳақида ўз фикрини айтди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бугун, 22 декабрь куни ўтказилган йиғилишда энг катта армони нима экани ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири. 

"Жойларда баъзи мутасаддилар тадбиркорга каламушдай ёпишиб олган. Тадбиркорларни текширавериб, ишлашига йўл қўймайди. Уларни амалда етарлича қўлаб-қувватлай олмаётганимиз менинг энг катта армоним. Икки йил улар текширилмайди. Энди уларни текшириш билан прокуратуранинг махсус бўлими шуғулланади. Буни шахсан президент назорат қилади", — деди Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.

Тадбиркорлар ҳақида гапирар экан, Мирзиёев британиялик сиёсатчи Уинстон Черчилни эсга олди. "Черчиллни кўпроқ ўқиган одам кам бўлмайди, у бизнинг ҳаётимизга мос гапларни айтган. Мен сизларга унинг тадбиркорлар ҳақида жайдари тилда айтган гапини мисол келтирмоқчиман.

"Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, баъзилар оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади", деган.

Черчил бекорга айтмаган бу гапларни. Якка ҳокимликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", — деди Ўзбекистон президенти ва барчага Черчиллни кўпроқ ўқиб туришни маслаҳат берди.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (22)

Асосий мавзулар