05:04 26 Апрел 2018
Эфир
Фестиваль Корана в Москве

Қуръон мусобақасига рўйхатга олиш 4 январда бошланади - Мусулмонлар идораси

© Sputnik / Аскаров Дилшодбек
Жамият
Ҳавола олиш
294 0 0

Ушбу мусобақада диний таълим муассасалари ва Тошкент Ислом университети талабаларидан ташқари масжид имом хатиблари, имом ноиблар ҳамда Қуръони Карим қироати бўйича иқтидорли, 18 ёшдан 40 ёшгача барча фуқаролар иштирок этиши мумкин

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Қуръон мусобақасига иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати ўзгарди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси эълон қилган видеороликда айтилишича, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илк бора ўтказилаётган ушбу мусобақага рўйхатга олиш 2018 йилнинг 4 январ санасидан бошланади ва 13 январга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ рўйхатга олиш 2018 йил 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этиши ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу мусобақада диний таълим муассасалари ва Тошкент Ислом университети талабаларидан ташқари масжид имом хатиблари, имом ноиблар ҳамда Қуръони Карим қироати бўйича иқтидорли, 18 ёшдан 40 ёшгача барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари 2018 йилнинг 1-2 ойида бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада иштирок этишни хоҳлаганлар Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари мумкин.

Асосий мавзулар