Ўзбекистонга Кавказ минтақасидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келади

Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига совуқ ҳавонинг кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқдан 3 даража совуққача пасайиши ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. 4-5 январь кунлари Кавказ минтақасидаги нам ва нисбатан совуқ ҳаво оқимлари Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумотига таяниб ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига совуқ ҳавонинг кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқдан 3 даража совуққача пасайиши ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Қамчиқ довонида об-ҳаво ўзгарувчан, вақти-вақти билан қор ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлади.

ФВВ Қамчиқ довони бўйлаб ҳаракатланадиган транспорт воситалари ҳайдовчиларини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда ҳамда зарур ҳолларда довонда ташкил этилган туну кун фаолият кўрсатувчи постларга мурожаат қилиш мумкинлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0