13:00 21 Апрел 2018
Эфир
Газовый счетчик

Айрим тоифадаги истеъмолчилар учун табиий газ нархи деярли 4 бараварга ошди

© Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
261714

2017 йилнинг 15 июлидан истеъмолчи ташкилотлар учун 1 куб метр табиий газ нархи 263,4 сўм этиб белгиланган эди

ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. 2018 йил 1 январдан айрим корхоналар фойдаланилган табиий газ учун тўловларни янги тартибдаги тарифларда амалга оширишади. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб пиширилган ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчи, оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи, бетон ва темир-бетон ишлаб чиқарувчи корхоналар учун табиий газ тўлови 1 куб метр учун 1000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари, чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, гипс-картон, йўлакбош ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, ресторанлар, кафелар ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган объектлар бундан мустасно) ҳам табиий газ учун юқорида кўрсатилган нархда тўловни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 15 июлидан истеъмолчи ташкилотлар учун 1 куб метр табиий газ нархи 263,4 сўм этиб белгиланган эди.

Асосий мавзулар