"Ўзбекистон ҳаво йўллари" маҳаллий йўналишларда тарифларни пасайтирди

© Gennady MiskoСамолёт авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авиачипта қанча эрта сотиб олинса, у шунчалик арзон тушади

ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси маҳаллий йўналишлардаги қатновларга табақаланган тарифларни киритди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди. Компаниянинг билдиришича, киритилган янгиликлар йўловчиларга уларнинг талабларига мос келувчи авиачипталарни танлашга имкон беради.

Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" байрам чегирмаларини эълон қилди

"Республика ичидаги барча йўналишда тарифларнинг минимал даражаси пасайтирилди. Бундан ташқари, барча маҳаллий йўналишларда гуруҳлар учун тарифлар киритилди. Ўрнатилган тарифлар бўйича сотиладиган жойлар сони чекланган. Ёдда тутинг, авиачипта қанча эрта сотиб олинса, у шунчалик арзон тушади", дейилади хабарда.

Авиачипталарни авиакассаларда ёки авиакомпаниянинг расмий сайтида онлайн тарзда сотиб олинганидан қатъи назар барча тарифлар бирдек амал қилади.

Аввалроқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар маҳаллий йўналишларда 50 % гача чегирмаларни киритганди.

Янгиликлар лентаси
0