Фарғонадаги деҳқон бозорида халқ ёрдами билан қурилган кутубхона пайдо бўлиши мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишБиблиотека
Библиотека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу лойиҳа муаллифи - Фейсбук масхарабози номи билан машҳур Дима Қаюм

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik, Дилшода Раҳматова.  Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими тумандаги деҳқон бозорида кутубхона қуришга рухсат берди. Бу ҳақда кутубхона ташкилотчиси риштонлик Дима Қаюм Фейсбукдаги саҳифасида хабар берган.

"Ёшлигимдан китобсеварман. Аввалига ўзимда бор 50-60та китобларни махсус жавонларга тахлаб, адабиётга қизиқадиганларга ўқишга беришни йўлга қўйдим. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ орқали хабар қилганимда, менга олис вилоятлардан китоб бериб юборувчилар сони ортиб кетди. Улар орасида халқ шоирлари ҳам бор. Ҳозирда мингга яқин китоблар жамғарилди", — деди Дима Қаюм "Кутубхона ташкил қилиш ғояси қандай туғилди", деган саволга жавобан.

Айни вақтда Риштон деҳқон бозори худудида 12 квметрлик жойга бетон ётқизилган. Бу ишларни амалга ошириш учун Риштон тумани хокимидан тегишли рухсат олинган. Тез орада кутубхонани Акфа ромлар билан ўралиб, ҳозланиши режалаштирилган.

Энг муҳими, ушбу Рошидоний номли Халқ кутубхонаси маҳаллий аҳоли ва китобхонликни тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар томонидан хайрия йўли билан барпо этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0