09:02 26 Апрел 2018
Эфир
Иностранные рабочие

Меҳнат вазирлиги 2018 йилдаги режаларини эълон қилди

© Sputnik / Виталий Аньков
Жамият
Ҳавола олиш
75320

Меҳнат вазирлиги 2018 йилга катта режалар билан кириб келмоқда. Вазирлик жорий йил учун ўз Дастур лойиҳасини эълон қилди: унга кўра, ишсизлар сонини камайтириш, кам таъминланган аёлларга ёрдам кўрсатиш ва малакали кадрларни Ўзбекистонда қолдириш масалалари бўйича вазифалар белгиланган

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. 2018 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўтган йил якунлари ҳисоботи ва 2018 йилги энг муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисида вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлис йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш масаласи, вазирлик фаолиятининг 2017 йилнинг якунлари ва 2018 йилда мўлжалланган биринчи чорак вазифалари ва бошқа масалалар муҳокама этилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2018 йил дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Вазирлик ўз олдига қуйидаги вазифаларни белгилаб олган:

"Давлат хизмати тўғрисида", "Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида", "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида" қонунлар ишлаб чиқилади.

"Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминотини тубдан такомиллаштириш тўғрисида", "2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дастури тўғрисида", "Юқори малакали кадрларни чет элга кетиб қолишининг олдини олиш, уларни давлат хизматига, иқтисодиёт тармоқларига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастурини тасдиқлаш тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш тизими ва меҳнат органлари таркибини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон президентининг қарори лойиҳалари яратилади.

Шу билан биргаликда, ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати аъзолари томонидан бажарилган топшириқларга танқидий эътибор бериш ва қўйилган вазифаларни ва топшириқларни ўз муддатида белгиланган тартибда бажаришни белгилаган.

Асосий мавзулар