ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 9—13 январь кунлари Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида қўшимча рейсларни ташкил этди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.
Жамият матбуот хизмати хабарига кўра, қўшимча рейслар 9 январдан 12 январгача Тошкентдан, 10 январдан 13 январгача Андижондан жўнаб кетади.
Қўшимча қўйилган поездлар қатнов жадвалига кўра, №560 “Тошкент – Андижон” поезди Тошкентдан соат 21:15 да йўлга чиқиб, Андижонга 03:16 да етиб келади.
№559 “Андижон – Тошкент” поезди Андижондан соат 07:15 да жўнаб, Тошкентга соат 13:55 да келади.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 11—12 ва 14 январь куни Қамчиқ довонида бўронли об-ҳаво кутилаётгани ҳақида хабар қилганди.