08:04 27 Апрел 2018
Эфир
Узбекский паспорт

Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун паспорт ўрнига ID-карта жорий этилиши мумкин

© Галина Сапаева / «Газета.uz»
Жамият
Ҳавола олиш
61220

Лойиҳага кўра, паспорт тизими бўйича янги тартиб 2018 йил 1 июлдан кучга кириши белгиланган

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича Ўзбекистон президенти фармонининг лойиҳаси кўриб чиқилмоқда, деб ёзади uz24.uz. Бу 9 январдан жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.

Лойиҳага кўра, паспорт тизими бўйича янги тартиб 2018 йил 1 июлдан кучга кириши белгиланган.

Ҳужжатда миллий биометрик паспортни хорижга чиқиш паспорти сифатида эътироф этиш ва Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID — идентификация картасини жорий этиш назарда тутилади.

Асосий мавзулар