08:04 27 Апрел 2018
Эфир
Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил

Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

Пресс-служба президента РУз
Жамият
Ҳавола олиш
464 0 0

Президентнинг 2017 йил 25 апрелдаги қарори билан Қуролли Кучлар Академияси қайта ташкил қилинди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Маълумки, президент 2017 йил январь ойида Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида бўлиб, мазкур билим юрти замирида мутлақо янги Қуролли Кучлар Академиясини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди.

Президентнинг 2017 йил 25 апрелдаги қарори билан Қуролли Кучлар Академияси қайта ташкил қилинди.

Бутунлай замонавий қиёфа касб этган Академияда таълим жараёнига энг янги усул ва технологиялар жорий этилган. Ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган.

Президент Академияда яратилган шароитлар билан танишди. Ўқув хоналари, ошхона, курсантлар ётоқхоналарида бўлиб, уларнинг таълим олиши, ҳарбий амалиётларни бажаришини кўздан кечирди. Давлат раҳбари курсантлар билан суҳбатлашди. Уларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги билан табриклади.

Асосий мавзулар