08:12 24 Апрел 2018
Эфир
Газовый электронный счетчик

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр нархи ошади

© Новости Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
169503

Аҳоли учун табиий газдан фойдаланганлик учун тўлов нархи 10%га, электр энергияси учун 12 %га ошади

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўлов нархи ошади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда иқтисодиёт вазири ўринбосари Мубин Мирзаев Халқаро пресс-клуб йиғилишида айтди.

"1 апрелдан аҳоли учун табиий газдан фойдаланганлик учун тўлов нархи 10%га, электр энергияси учун 12 %га ошади. Ушбу параметрлар инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда давлат бюджетига киритилган", — деди у.

Унинг айтишича, бюджетда шунингдек, нафақа, ижтимоий тўлов ва иш ҳақи мамлакатдаги нархлар ошишига мос ҳолда ўсиб боради.

"Биз ҳар олти ойда иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини кўриб чиқамиз ва уларни инфляция даражасига мувофиқ тарзда оширамиз. Нархлар қанчалик кўтарилса, аҳолининг маоши ҳам шунчалик ошади. Буларнинг бари янги бюджетда кўзда тутилган", — деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида давлат бюджети лойиҳасини кескин танқид қилган ва уни имзоламаслигини айтганди. Давлат раҳбари ҳужжат халқ манфаатларини ифодалаши лозимлигини, уни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиб чиққанидан кейингина имзолашини билдирганди.

Асосий мавзулар