01:25 21 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Узбекские сумы

Ўзбекистонда алимент тўлаш тартиби ўзгаради

CC BY 2.0 / Peretz Partensky / Inflation
Жамият
Ҳавола олиш
7384117

Агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори энг кам иш ҳақининг камида 250 баравари миқдорида бўлса қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда uznews.uz "Норма.уз"га таяниб.

2018 йил 11 июлдан кучга кирадиган мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазони ўтаётган ходимдан жазо ва алимент бўйича ундирувлар миқдори кўпи билан 70%га етиши мумкин.

Бироқ, ушбу ажратмалардан ташқари ходимдан мажбурий тартибда солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳам ушлаб қолинади. Бундан ташқари, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача (ёки ички меҳнат тартиб- қоидаларига биноан 50%игача) жарима тайинлаши мумкин. Бундан келиб чиқадики, ходимнинг иш ҳақидан умумий ушланмалар миқдори 70%дан ошади.

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади: битта болага – 1/4 (25%), иккита болага — 1/3 (33,3%), учта ва ундан ортиқ болалар учун – 1/2 (50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши мумкин, лекин ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун энг кам иш ҳақининг 75%ини (ҳозир – энг кам иш ҳақининг 1/3 қисми, яъни 33%дан камроқ) ташкил этади. Шу тарзда битта бола учун ҳар ойда тўловларнинг қуйи чегараси тахминан 2,25 марта оширилади.

Шунингдек, вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни бола вояга етгунча бўлган бутун даврга (яъни 18 ёш) олдиндан тўлаш ҳам мумкин бўлади. Бунда алимент ҳисобига кўчмас, кўчар мулкни ёки бошқа қимматли ашёларни беришга рухсат этилади. Мазкур ҳолатда мол-мулк (ашёлар) учун гаров шартномаси тузилади.

Хабарда айтилишича, агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса – чет давлатга чиқишда Оила Кодексининг 145-моддаси билан кўзда тутилган келишувни тузишга ҳожат бўлмайди.

Шунингдек, агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори энг кам иш ҳақининг камида 250 баравари миқдорида бўлса қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади.

Асосий мавзулар